Токио-2020 нинг бюджети қанча?

Токио-2020 Ташкилий қўмитаси Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг янгиланган бюджетини эълон қилди. Токио метрополитени ва Япония ҳукумати томонидан ажратилган маблағларни ўз ичига олган бюджет қиймати 5.9 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Токио-2020 ўйинлари Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ), ҳомийлар, лицензиялаш ва чипта тушумларидан тушган 5.9 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги сумма билан тўлиқ молиялаштирилади. Умумий ҳаражатлар 5.6 миллиард АҚШ доллари бўлса, соф фойда 0.3 млрд АҚШ долларидан иборат бўлиши таҳмин қилинмоқда.

Ўйинларни муваффақиятли ўтказиш учун мустаҳкам молиявий пойдеворни таъминлаш зарур ва кутилмаган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ушбу 0,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағ олдиндан суғурта сифатида керак бўлади.

Реклама-маркетинг фаолиятидаги маҳаллий ҳомийлик тушумлар рекорд даража яъни 3,3 миллиард АҚШ долларига етди. Ўйинлар стартига яқин қолгани сари маҳаллий тадбиркорлар учун ўз бизнесларини ўсиши учун кўплаб имкониятлар пайдо бўлмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *