Токио-2020 га аккредитациядан ўтиш муддатида ўзгаришлар бўлди

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари келаси йилга қолдирилгани ортидан қатора ҳужжатларни топшириш саналари ҳам ўз-ўзидан узайтирилди. Жумладан, аккредитация бериш муддати ҳам.

Ҳозир аккредитацияга ариза топшириш ва аккредитациядан ўтиш жараёни тўхтатилган. Ташкилий қўмита берган маълумотларга кўра бу жараён 2020 йилнинг сентябридан яна бошланади ва аккредитациядан ўтиш учун аризалар 2021 йилнинг май ойигача қабул қилинади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *