Токио-2020 га йўлланма берувчи яна бир лицензион турнир қолдирилди

Хабарингиз бор Пара атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Халқаро Гран-прида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетишган эди.

Бироқ, барчани бирдек ташвишга солаётган коронавирус эпидемияси сабаб 14-17 март кунлари Дубайда бўлиб ўтиши керак бўлган ушбу мусобақа ҳам бекор қилинди.

Айтиш керакки бу Пара атлетикачилар учун Токио-2020 га йўлланма берувчи сўнгги лицензион мусобақа эди.

Ҳозирча Гран-прининг қачон ва қаерда ўтказилиши номаълум.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *