Токио-2020: Дастлабки кун натижалари

Бугун Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг дастлабки кунида 5 нафар ўзбекистонлик паралимпиячи пара сузиш спорт тури бўйича баҳсларда иштирок этди.

Эркаклар ўртасида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича Ислам Асланов ва Музаффар Турсунхўжаев саралашдан муваффақиятли ўтди. Финалда эса Ислам 3-ўринни, Музаффар 5-ўринни қайд этди. Асланов 57.12 сония, Турсунхўжаев 57.44 сония вақт сарфлади.

Аёллар ўртасида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича баҳсларда 3 нафар   ҳамюртимиз – Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова иштирок этди. Афсуски, улар орасида фақатгина Шоҳсанамхон Тошпўлатова финалга йўлланмани қўлга киритди. Шохсанамга ҳал қилувчи финал босқичида бироз омад етишмади ва у 1:06.21 сония вақт билан 4-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларини Uzreport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *