Токио-2020. Икки нафар пара сузувчимиз финалда иштирок этди

ROTTERDAM, NETHERLANDS – DECEMBER 04: Bas Takken of the Netherlands competes in the Mens 200m Freestyle Preliminary (S10 12,+) race during the RQM – Rotterdam Qualification Meet 2020 at Zwemcentrum on December 04, 2020 in Rotterdam, Netherlands. National and international top swimmers compete for Olympic and Paralympic games tickets to Tokyo 2021. (Photo by Dean Mouhtaropoulos/Getty Images)

Бундан бироз аввал аёллар ўртасида 100 метрга чалқанча усулда сузиш бўйича икки нафар ҳамюртимиз – Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова финал баҳсида иштирок этди.

Афсуски, спортчиларимиз медаллар учун кечган баҳсда Шоҳсанамхон Тошпўлатова 1:08.37 вақт билан 5-ўринни, Нигорахон Мирзоҳидова эса 1:09.85 вақт билан 7-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, Шоҳсанамхон Тошпўлатова Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида яна 400 метр эркин, 50 метр эркин, 200 метр комплекс ва 100 метр брасс усулида сузиш бўйича баҳсларда иштирок этади. Нигорахон Мирзоҳидовада ҳам ҳали Паралимпия ўйинларида медаль қўлга киритиш имконияти мавжуд. Ушбу спортчимиз 50 метр эркин усулда сузиш бўйича баҳсларда қатнашади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *