Токио-2020: 3 нафар пара сузувчимиз медаллар учун курашади

TOKYO, JAPAN – AUGUST 20: Tugboats move a Paralympic Symbol installed for the Tokyo 2020 Paralympic Games at Odaiba Marine Park on August 20, 2021 in Tokyo, Japan. The Tokyo Paralympics are due to get underway on August 24th and will run through until September 5th with many of the same coronavirus measures as the Olympic Games. (Photo by Yuichi Yamazaki/Getty Images)

Токио шаҳрида XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг илк кунида эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича S13 классда Музаффар Турсунхўжаев ва Ислам Асланов, аёлар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича S13 классда Шоҳсанамхон Тошпўлатова, Нигорахон Мирзоҳидова ҳамда Муслима Одилова саралаш баҳсида стартга чиқди.

Қувонарлиси, Ислам Асланов 26.35 сония вақт билан 1-ўринни эгаллади. 26.72 сония вақт сарфлаган яна бир ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев 3-ўринни банд қилди. Шу тариқа иккала вакилимиз ҳам финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Шохсанамхон Тошпўлатова 30.79 сония вақт билан 1-ўринни эгаллаган ҳолда финал йўлланмасини нақд қилди. Афсуски, Нигорахон Мирзохидова ҳамда Муслима Одилова саралашдан ўта олмади.

Ҳамюртларимиз иштирокидаги финал баҳслари бугун Тошкент вақти билан соат 15:32 да бошланади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *