Токио-2020 машъаласи экологик тоза газда ёнади

epa08306345 Greek actress Xanthi Georgiou (R), dressed as an ancient Greek high priestess, lights the Olympic torch during the Olympic Flame handover ceremony for the Tokyo 2020 Summer Olympic Games at the Panathenaic Stadium in Athens, Greece, 19 March 2020. EPA-EFE/ARIS MESSINIS / POOL

Токио-2020 ўйинлари давомида ёниб турадиган машъала манбаси сифатида водород газидан фойдаланилади.

Ташкилий қўмита ўзининг барқарорлик принсипларига асосланган ҳолда расмий олов ёқиш ва машъала эстафетасида давомида қайта тикланадиган энергияни қўллашни илгари сурди. Чунки водород ёқилганда атмосферага карбонат ангидрид газини чиқармайди.

Ҳозирги пайтга қадар, Токио шаҳрига водород билан тўлдирилган 500 тага яқин ёнилғи ташувчи транспортлар етказилган. Паралимпия ўйинлари машъаласи Токио Миллий стадионида 2021 йилнинг 24 августдан 5 сентябрга қадар ёниб туради.

Дастлабки ўйинлар тарихида зайтун мойидан фойдаланилган бўлса, сўнгги пайтларда унинг ўрнини бутан ва полипропилен ёки пропан аралашмаси эгаллади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *