Токио-2020 машъаласи эстафетаси келгуси йилнинг 25 март куни бошланади

“Токио-2020” Олимпия машъаласининг эстафетаси 2021 йил 25 март куни Фукусима префектурасидаги J-Village Миллий спорт марказидан бошланади. Шундан сўнг машъала Япониянинг 47 префектурасидан 121 кун давомида олиб ўтилади.

2021 йилда Япониянинг шарқий қисмида содир бўлган зилзилага 10 йил тўлиши муносабати билан машъала эстафетаси табиий офатдан энг кўп жабр кўрган ҳудудлар тикланишининг намойишига йўналтирилади. COVID-19 пандемиясидаги эстафета ўз-ўзидан инсониятнинг матонати, бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги рамзи бўлган Олимпия ўйинлари арафасида ҳозирги қора туйнук охиридаги умид маёғининг рамзи бўлади.

Олимпия машъаласи 9 июлда Олимпия ўйинлари очилишининг тадбири арафасида Токиога етиб келади. COVID-19 пандемияси тарқалиши сабабли кечиктирилган “Токио-2020” Олимпия ўйинларини ихчамлаштириш доирасида машъалани олиб ўтишнинг бошланиши ва бу билан боғлиқ бошқа маросимлар қисқартирилади.

Бу тадбирда 10 минг нафар иштирокчи машъалани олиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *