“Токио 2020” Олимпиадаси бекор қилиниши мумкин

“Дунёда ҳукм сураётган пандемик вазият агар барқарорлашмаса, “Токио 2020” Олимпиадаси қолдирилмайди, аксинча бекор қилиниши мумкин. Сабаби, ушбу нуфузли мусобақани 2022 йилга қолдиришнинг иложи йўқ. Чунки, 2022 йилда қишки Олимпиада бор ва бу икки нуфузли мусобақа бир йилда бўлиб ўтмайди деб ўйлайман.

Аммо Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах ўтган ой Токиога ташриф буюрган ва ўшанда мусобақалар ўтказилади деб маъдум қилган эди”, – деди Миллий Олимпи қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов Миллий матбуот марказида бўлиб ўттган матбуот анжуманида.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *