Токио-2020 Олимпия ўйинларининг асосий иншооти ҳақида нималар биласиз?

“Токио-2020” ХХХII Ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари, шунингдек енгил атлетика бўйича Олимпиада мусобақалари янгидан барпо этилган Миллий Олимпия стадионида бўлиб ўтади. У ўтган йили Токио-1964 Олимпия ўйинлари учун махсус қурилган эски стадион ўрнида барпо этилди. Янги Олимпия стадиони қурилишига 1,4 млрд.АҚШ доллари сарфланди.

Беш қаватли бу стадионнинг лойиҳаси япон меъмори Кэнго Кума томонидан ишлаб чиқилган. Бу спорт иншооти 68 минг ишқибозга мўлжалланган. Уни пардозлаш учун Япониянинг 47 префектурасида ўсадиган 2 минг куб метр ҳажмида кедр дарахти ишлатилган.

Стадион ўзида япон анъанавий меъморчилиги ва энг замонавий шаклларни мужассамлаштирган. Токиода ёзда одатда 40 даражали иссиқ бўлиши назарда тутилиб, стадионга ўта замонавий совитиш тизимлари ўрнатилганлиги учун иншоотда мўътадил ҳарорат сақланиб турилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *