Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланмаларимиз сони 16 тага етди

Хабарингиз бор бугун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WTF) Токио Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи якуний рейтинг жадвалини эълон қилди

Қувонорли жиҳати шундаки, Паратаэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулжаной Наимова -58 килограмм вазн тоифасида рейтинг орқали Токио Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Эътиборлиси, шу тариқа Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси спортчиларининг Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига қўлга киритган умумий лицензиялари сони 16 тага етди.

Ҳозирги кунгача Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар рўйхати:

ЎҚ ОТИШ

Сервер Ибрагимов – 1978 йил Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида туғилган.

2013 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

2015 йилнинг апрель ойида Польшанинг Щетцень шаҳрида ўтказилган Жаҳон Кубогида 1-ўринни эгаллаб олтин медални қўлга киритган.

2015 йилнинг июл ойида Хорватиянинг Осижек шаҳрида ўтказилган Жаҳон Кубогида 9-ўринни эгаллаган.

2016 йилнинг сентябрь ойида Бразилиянинг Рио-да-Жанейро шаҳрида ўтказилган Паралимпия ўйинларида фахрли 3-ўринни эгаллаб терма жамоамиз ҳисобига яна бир бронза медалини қўшиб қўйди.

2017 йилнинг май ойида Германиянинг Ганновер шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда 10м масофага отиш бўйича олтин медални ва 50м масофага отиш бўйича кумуш медални қўлга киритган.

2018 йилнинг апрель ойида Польшанинг Щетцень шаҳрида ўтказилган Халқаро турнирда 1-ўринни эгаллаб олтин медални ҳамда май ойида Жанубий Кореянинг Чхонджу шаҳрида ўтказилган Жахон Чемпионатида 10м масофага отиш бўйича кумуш медалга сазовор бўлган ва Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

ПАРАКАНОЭ

Шахноза Мирзаева 1999 йил Тошкент вилоятида туғилган.

2019 йил 21-25 август кунлари бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медалини қўлга киритиб Токио2020 га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган.

KL3 классида мусобақаларда иштирок этади.

2017 йил Жахон чемпионати кумуш медали сохибаси.

2018 йил Жахон Кубоги олтин медали сохибаси.

2019 йил Жахон Кубоги ғолибаси.

2019 йил Жахон чемпионати олтин медали сохибаси.

2017-2019 йй. Халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори.

Азизбек Абдулхабибов 1993 йил Тошкент вилоятида туғилган.

2019 йил 21-25 август кунлари ўтказилган Жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллаб Токио2020 га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган.

KL2 классида мусобақаларда иштирок этади.

2017 йил Осиё чемпионати олтин медали сохиби

2017 йил Осиё кубоги олтин медали сохиби

2018 йил Жахон Кубоги бронза медали сохиби

2017-2019 йй. Халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори.

Хайитмурод Шеркўзиев 1997 йил Тошкент вилоятида туғилган.

2019 йил 21-25 август кунлари ўтказилган Жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллаб Токио2020 га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган.

VL3 классида мусобақаларда иштирок этади.

2018 йил Жахон Кубоги кумуш медали сохиби

2018-2019 йй. Халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори.

ПАРАСУЗИШ

Фирдавсбек Мусабеков 1997 йил Андижон шаҳрида туғилган.

Лондонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Рио-2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони, Пара-Осиё-2018 ўйинлари чемпиони, 2019-Пара-сузиш Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори.

Шохсанамхон Тошпўлатова 1997 йил Андижон шаҳрида туғилган.

Лондонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Рио-2016 Паралимпия ўйинлари бронза медали совриндори, Пара-Осиё-2018 ўйинлари чемпиони, 2019-Пара-сузиш Жаҳон чемпиони.

Ислам Асланов Лондонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Пара-Осиё-2018 ўйинлари чемпиони, 2019-Жаҳон Кубоги совриндори, 2019-Пара-сузиш Жаҳон чемпионати кумуш медаллари совриндори.


ПАРА АТЛЕТИКА

Дониёр Салиев Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, Токио-2020 йўлланмасига эга бўлган.

Унинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

2013 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати (Уч хатлаб сакраш) – кумуш медал соҳиби

2015 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати (4х100 метрга эстафета югуриш)  – кумуш медал соҳиби

2016 йилги Паралимпия ўйинлари (4х100 метрга эстафета югуриш) – бронза медал соҳиби

2017 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати (узунликка сакраш) – олтин медал соҳиби

2018 йил. Параосиё ўйинлари (узунликка сакраш) – олтин медал соҳиби

2019 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати олтин медал соҳиби

Сафия Бурханова Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, Токио-2020 йўлланмасига эга бўлган.

Унинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

– 2016 йилги ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳибаси

– 2017 йилги Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳибаси

– 2018 йилги Параосиё ўйинлари чемпиони

2019 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати кумуш медал соҳиби.

Элбек Султонов Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритиб, Токио-2020 йўлланмасига эга бўлган.

Унинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

– 2018 йил Халқаро турнир Олтин

– 2018 йил Параосиё ўйинлари Олтин

Бобиржон Омонов Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, Токио-2020 йўлланмасига эга бўлган.

Унинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

– 2017 йил ёшлар Параосиё ўйинлари Олтин

– 2018 йил Параосиё ўйинлари Олтин

– 2019 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати олтин медал соҳиби.

Нозимахон Қаюмова Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритиб, Токио-2020 йўлланмасига эга бўлган.

Унинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

2016 йилги Паралимпия ўйинлари (найза улоқтириш) – олтин медаль соҳиби

2017 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати (найза улоқтириш) – кумуш медаль соҳиби

2019 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати бронза медаль соҳиби.

Темур Гиязов Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, Токио-2020 йўлланмасига эга бўлган.

Унинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

2019 йилги Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати кумуш медаль соҳиби.

Хусниддин Норбеков Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, Токио-2020 йўлланмасига эга бўлган.

Унинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача: 

2014 йил. Параосиё ўйинлари  – олтин медаль

2015 йил. Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати – олтин медаль

2016 йил. Паралимпия ўйинлари – олтин медаль

2017 йил. Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати – олтин медаль

2018 йил. Параосиё ўйинлари – олтин медаль

2019 йил. Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати – олтин медаль

Бекжон Чеваров Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритиб, Токио-2020 йўлланмасига эга бўлган.

Унинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

2015 йил. Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати – кумуш медаль

2019 йил. Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати – олтин медаль

ПАРАТАЭКВОНДО

Гулжаной Наимова 1 январь куни Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WTF) эълон қилган Токио Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи якуний рўйхатдан жой олди.

Унинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

2017 йил. Лондон. Жаҳон чемпионати – бронза медаль

2018. Вьетнам. Осиё очиқ чемпионати – олтин медаль

2019 йил. Анталия. Жаҳон чемпионати – кумуш медаль

2019 йил. Иордания. Осиё чемпионати – бронза медаль

2019 йил. Европа очиқ чемпионати – кумуш медаль

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *