Токио-2020 Паралимпия ўйинларига 220 кун қолди

Ваниҳоят Паралимпия йили кириб келди. Дунё спорт иҳлосмандлари бор эътиборини Токиода ўтадиган юқори даражадаги спорт ўйинларига қаратади.

Токио мезбонлик қиладиган шиддатли беллашувлар билан бир қаторда, ушбу баҳсларга йўлланма берадиган саралаш мусобақалари ҳам ҳаяжонли лаҳзаларга сабабчи бўлади.

25 августдан 6 сентябргача 4 йилликнинг энг муҳим пара спорт мусобақасида 4,550 нафар пара атлетлар 22 та спорт тури бўйича иштирок этадилар.

Сони бўйича рекорд даражадаги телеканаллар 19 та спорт ўйинларини жонли эфирда намойиш этадилар, бу 2016 йилги Паралимпиададан олтитага кўп деганидир. Шунингдек бу йилги Паралимпия ўйинларини телевидение орқали 4,1 миллиарддан ошиқроқ томошабин кузатиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Паралимпия ўйинлари чипталари хариди учун ўтказилган биринчи лотереяда рекорд даражадаги 3.1 миллион дона чиптага талаб келиб тушди. Токио Паралимпия ўйинлари учун жами 2.9 миллион дона чипта сотувга қўйиш режалаштирилган ва буларнинг 600 мингтаси аллақачон ўз эгаларини топиб бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *