Токио-2020 Паралимпия ўйинларида медаллар сони камайган ва ошган спорт турлари қайсилар?

2021 йилга қолдирилган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида Рио-2016 Паралимпия ўйинлари билан солиштирганда ўйналадиган медаллар тўпламида ҳам айрим ўзгаришлар юз берди.

Масалан, Пара каноэ бўйича Риода 6 та медаллар тўплами ўйналган бўлса, Токиода ушбу спорт турига яна 3 та медаллар тўплами қўшилади ва жами ҳисобда 9 та бўлади.

Қуйида медаллар борасида шу ва бошқа ўзгаришлар билан танишиб олишингиз мумкин:

Пара каноэ: Рио-2016 да 6 та, Токио-2020 да 9 та

Пара атлетика: Рио-2016 да 177, Токио-2020 да 168 та

Пара ўқ отиш: Рио-2016 да 12 та, Токио-2020 да 13 та

Пара сузиш: Рио-2016 да 146 та, Токио-2020 да 152 та

Пара стол теннис: Рио-2016 да 29 та, Токио-2020 да 31 та

Пара триатлон: Рио-2016 да 6 та, Токио-2020 да 8 та

Аравачадаги қиличбозлик: Рио-2016 да 14 та, Токио-2020 да 16 та

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *