Токио-2020 расмийлари мусобақа пайтида махсус юниформаларда бўлишади (фото)

Токио-2020 Ташкилий қўмитаси Олимпиада ва Паралимпиада спорт беллашувларида фаолият олиб борадиган ҳакамлар ва бошқа назоратчилар учун махсус кийим-бошлар дизайнини намойиш этди.

Расмийлар ҳар бир спорт тури қоидалар ва регламентларига риоя қилинишини таъминлайдилар ва иштирокчи спортчиларнинг чиқишлари, вақт ва баҳолаш мезонлардаги қоида бузилишлар бўйича қарор чиқарадилар.

Ушбу формалар Токио-2020 нинг “Барқарорлик ва хилма-хиллик” тамойилларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган бўлиб, толалар таркибида баъзи ўсимлик материалларидан фойдаланилган.

Япониянинг “AOKI Holdings” томонидан ишлаб чиқарилган расмий ва норасмий юниформалар иссиқдан ҳимоя қилувчи ва ҳаво ўтказувчи хусусиятларга эга бўлиб, намликни яхши ютади ва тез қурийди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *