Токио-2020: Сабина Суханова саралашда иштирок этди

Бундан бироз аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетиканинг T37 классида аёллар ўртасида 200 метр масофага югуриш бўйича саралаш баҳслари якунланди.

Ушбу йўналишда стартга чиққан ҳамюртимиз Сабина Сухановага бироз омад етишмади. Ҳамюртимиз 29.26 сония вақт билан маррага 5-ўринда етиб келди. Афсуски, Сабинанинг бу натижаси унинг финалда иштирок этиши учун кифоя қилмади.

Маълумот учун, Сабина Суханова яна 100 метрга югуриш ва узунликка сакраш бўйича ҳам баҳсларда иштирок этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *