Токио-2020 спорт ареналари – Денгиз ўрмони канали

🚣‍♂️ Токио кўрфазида жойлашган ушбу сув ҳавзаси Токио-2020 ўйинларида байдарка ва каноэ, шунингдек академик эшкак эшиш мусобақаларига мезбонлик қилади.

🌊 Тўлқин ва оқимлардан ҳимоя қилиш мақсадида қирғоқ бўйида бунёд этилган сув йўлида тўлқин ютгичлар ва тўғонлар ўрнатилган.

🏟 Шунингдек, вақтинча яшаш, тўхтаб туриш жойлари яратилади ва умумий ҳисобда 16,000 нафар томошабин беллашувларни трибунадан туриб томоша қилишлари мумкин.

♿️ Токио-2020 йўриқномаларига кўра ушбу спорт мажмуаси барча учун, шу жумладан кексалар, ногиронлиги бўлган инсонлар, чақалоғи бор аёллар ва итлар ҳамроҳлик қиладиган кишилар учун ҳам мўлжалланган.

🔋 Ушбу объектда қуёш батареялари ва бошқа замонавий технологиялар мавжуд бўлиб, улар ҳаво ифлосланишини камайтиришга ҳам ҳисса қўшади.

🛶 Паралимпия ўйинларидан сўнг бу мажмуа кенг жамоатчилик учун очиқ бўлади ва маҳаллий аҳоли сув спорти билан шуғулланишлари, ҳордиқ чиқаришлари учун қулай жойга айланади.

🔢 Сув йўли узунлиги 2,335 метр бўлиб, кенглиги 198 метрни ва чуқурлиги эса 6 метрни ташкил этади. Иштирокчилар учун 8 та йўлак ажратилган ва улар орасидаги масофа 12.5 метр.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Пара-каноэ бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз Шаҳноза Мирзаева, Азизбек Абдулҳабибов ва Ҳайитмурод Шерқўзиев Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *