Токио-2020 спорт турлари. Пара бадминтон ҳақида нималарни биласиз?

Пара бадминтон Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган энг янги иккита спорт туридан бири ҳисобланади.

Дунёнинг энг тезкор ракетка спорт тури сифатида танилган Пара бадминтон биринчилардан бўлиб томошабинларни ўзига жалб қилиши кутилмоқда.

Пара бадминтон ўйинлари яқиндагина Паралимпиада дастурига киритилган бўлсада, у 1990 йилдан бери халқаро миқёсда ўйнаб келинмоқда.

Биринчи Жаҳон чемпионати 1998 йилда Нидерландиянинг Амерсфорт шаҳрида ўтказилган ва 2001 йилдан бери ҳар икки йилда бир маротаба бўлиб ўтмоқда.

2015 йилги Жаҳон чемпионатида 35 мамлакатдан жами 230 нафар иштирокчи қатнашган бўлса, ўтган йили Швейцариянинг Базель шаҳри мезбонлик қилган дунё биринчилигида 50 та давлатдан ташриф буюрган 300 дан ортиқ пара спортчи иштирок этди.

Қоидалар ва очко ҳисоблаш тизими оддий бадминтон ўйини билан деярли ўхшашдир. Ўйинда рақиб урган патли копток (волан)ни ерга туширмай унга қайтариш зарур. Ўйин тўртбурчакли майдончада 1,55 м баландликда тортилган тўрда ўтказилади.

2020 йилги Паралимпия ўйинларида пара бадминтончилар умимий ҳисобда 14 та медални қўлга киритишлари мумкин Эркаклар учун 7 та, аёллар учун 6 та ва битта аралаш мусобақалар учун 1 та медаллар шодаси ўйналади. Ҳаммаси бўлиб 90 нафар иштирокчи (44 нафар эркак ва 46 нафар аёл) яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик баҳсларида қатнашади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *