Токио-2020 стадионида COVID-19га қарши чоралар синовдан ўтказилди

Олимпия мезбони Токиодаги 32 минг ўринли стадион 80 фоиз сиғимга мўлжаллаш учун текширилмоқда. insidethegames.biz порталининг хабар беришича, стадион бўйлаб ниқоблар тақилгани ва мухлислар ҳаракатини назорат қилиш мақсадида синов учун ўнлаб юқори аниқликдаги камера ва сенсорлар ўрнатилган. Шунингдек, COVID-19дан ҳимоя доирасида ис гази миқдорини кузатиш ва шамол тезлигини ўлчаш асбобларидан фойдаланилади.

Япония ҳукумати ҳозирда стадионларнинг 50 фоиз юклама билан ишлашига рухсат берган. Уч кунлик экспериментлар давомида эса мутахассислар COVID-19 пандемияси шароитида аренани томошабинлар билан бемалол тўлдириш мумкин ёки йўқлигига аниқлик киритиб олишади.

«Хулосаларимизни ҳукуматга маълум қиламиз», деди Канагава префектураси расмий вакили Киётака Эгути. «Бу ерда биз олган маълумотлар йўриқномада акс эттирилади ва ундан кейинги йилги Олимпия ўйинлари учун ҳам фойдаланилади.»

Маълумотлар поездлар ёки синфлар ичидаги ҳавода томчилар тарқалишини симуляция қилиш учун ишлатиладиган Япониянинг Fugaka суперкомпьютери томонидан таҳлил қилинади.
Томчилар очиқ ҳавода ёки атроф-муҳитда қанчалик тарқалиши ҳақида маълумотлар кам бўлганлиги сабабли, топилмалар Японияга келгуси йилги Олимпия ва Паралимпия тадбирларига хавфсиз тарзда ташриф буюрадиган томошабинларнинг максимал сонини белгилашга имкон беради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *