Токио-2020 ташкилий қўмитаси куздан коронавирусга қарши кураш муҳокамасини бошлайди

Хабар берганимиздек, кеча илк бор Халқаро Олимпия қўмитасининг 136-Сессияси онлайн иш олиб борди. Унинг давомида шу пайтгача танланган Олимпия ўйинларининг пойтахт шаҳарлари (ҳам қишки, ҳам ёзги), ташкилий қўмиталари мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик бўйича ўз ҳисоботларини ҳам топширдилар. Улар орасида кўпчиликнинг диққат-эътибори Токио-2020 ташкилий қўмитасининг чиқиши бўлгани шубҳасиз. Тадбирда ташкилий қўмита Бош котиби Тосиро Муто бу ҳақида қуйидагича нутқ қилди:

Биз учун энг асосий масала коронавирусга қарши курашга чақирув чора-тадбирлари бўлиб турибди. Биз бу борада ҳукумат ва Токио шаҳри расмийлари, ташкилий қўмита раҳбарияти иштирокида муҳокама форматини ишлаб чиқамиз. Унинг доирасида миграцион назорат, транспортларда инфекция тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари, спортчи ва мухлислар яшаш жойлари, шунингдек, тиббий тизимни ташкил қилиш масалалари бош йўналишлар бўлади”.

Тосиро Мутонинг сўзларига кўра, ушбу гуруҳ фаолияти куз фаслидан бошланади. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июль – 9 август кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган Токио Олимпия ўйинлари коронавирус пандемияси сабаб келаси йилнинг 23 июль – 8 август саналарига қолдирилган.

Ҳозирда бутун дунё бўйлаб 14 миллионга яқин инсонда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, улардан 590 минг нафари ҳаётдан кўз юмди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *