Токио-2020 ташкилий қўмитаси Олимпиадага тайёргарлик бўйича янгиланган ҳисобот топширди

Кеча Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижроия қўмитасига Токио-2020 Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ва режалаштириш ишлари бўйича янгиланган маълумотлар келиб тушди. Тақдимотнинг асосий элементи 2021 йил ўтадиган Олимпия ўйинлари жойлашуви, қайта режалаштириш тамойиллари ва «Йўл харитаси» ҳақида маълумот алмашиш бўлди. «Токио-2020» ҳисоботи ташкилий қўмита президенти Ёширо Мори ва ташкилот Бош директори Тоширо Муто томонидан олиб борилди. ХОҚ Мувофиқлаштирувчи комиссияси раиси Жон Коатус эса Ўйинларнинг “Ҳере wе Го” ишчи гуруҳи номидан маъруза қилди.

Янгиланган маълумотлар бўлажак Олимпиадада CОВИД-19 пандемиясининг таъсирига қаратилди. Ўйин вақтини кейинга суриш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг тайёргарлик борасида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилди ва март ойи охирларида янгиланган саналар эълон қилинди. Шунингдек, Олимпиадани кейинга қолдириш натижасида юзага келадиган оқибатлар таъсирини камайтириш мақсадида Олимпия ўйинлари ва ундаги хизмат кўрсатиш даражасини оптималлаштириш, рационализатсия қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича хам ишлар бошланди.

Хусусан, ХОҚ Ижроия қўмитаси 2021 йилга кўчирилган Ўйинларни қайта режалаштириш тамойиллари ва «Йўл харитаси»га алоҳида эътибор қаратди. Якунда Токио-2020 ташкилий қўмитаси ва ХОҚ вакиллари шуни таъкидлашдики, Ўйинларни томошабоп ўтказишга Токио-2020, ХОҚ, Олимпия ҳаракати, Халқаро федерациялар, Миллий олимпия қўмиталари, ҳамкор ва ҳомий ташкилотлар ўртасидаги ижобий муносабатлар билан эришиш мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *