Токио-2020 ташкилий қўмитаси яна иш бошлади

Токио-2020 ташкилий қўмитаси ходимлари коронавирус пандемияси ва Япониянинг бир қатор префектураларида фавқулодда ҳолат жорий этилгани сабабли қарийб икки ойлик масофавий ишдан сўнг ташкилотнинг бош қароргоҳига қайтишди.

Ташкилий қўмита сўзларига кўра, кеча штаб-квартирада асосий вазифани бажарадиган департамент вакиллари иш бошлашди. Япония ҳукумати ташкилотнинг фаолияти учун бир қатор талабларни қўйган. Унга биноан, ташкилотда кўпи билан ходимларнинг ярми штаб-квартирада ишлаши, жараён пайтида тиббий ниқобларда бўлиши ва барча гигиена қоидаларига риоя қилишлари талаб этилади.

Токио марказида жойлашган бинода тепловизион камера, коронавирус билан касалланиш хавфини камайтирадиган қўл учун спиртли дезинфекция аппаратлари ўрнатилган. Таъкидлаш жоиз, ходимларнинг янада хавфсиз ишлашлари учун Токио бўйлаб улар учун махсус транспорт графиклари, иш жадвалларини тузиб чиқилган.

Штаб-квартиранинг фаолияти Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг коронавирус пандемияси сабаб бутун мамлакат бўйлаб эълон қилинган фавқулодда ҳолатнинг (айрим ҳудудларда сақлаб қолинган) бекор қилинганидан сўнг амалга оширилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *