Токио-2020: Учқун Қуронбев финалда! Шерзод Намозов бронза учун курашади

Хабарингиз бор, бугундан Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо беллашувларига старт берилди.

Биз учун аҳамиятлиси, икки нафар пара дзюдочимиз медаллар учун кураш олиб бормоқда. Жумладан, эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шерзод Намозов бронза медали учун ўтиш баҳсида жазоирлик Ишак Оулдкудирни иппон баҳоси билан 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.

Эркаклар ўртасида -66 кг вазн тоифасида кураш олиб бораётган ҳамюртимиз Учқун Қуронбоев ярим финалда украиналик Давид Хоровага қарши татамига чиқди ва иппон баҳоси билан 10:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учқун Қуронбоев финалда олтин медаль учун курашади.

Спортчиларимизга омад тилаймиз!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *