Токио-2020: Шерзод Намозов ва Учқун Қуронбоев иштирокидаги чорак финал беллашувлари якунланди

Ҳозиргина Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг чорак финалидан ўрин олган бир қатор баҳслар ўз якунига етди.

Жумладан, эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шерзод Намозов венесуэлалик Маркос Деннисга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Эркаклар ўртасида -66 кг вазн тоифасида Учқун Қуронбоев бу босқичда япониялик Южиро Сетони иппон эвазига 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.

Энди Шерзод Намозов бронза медали учун курашни давом эттиради. Бу йўлда ҳамюртимизга жазоирлик Ишак Оулдкудир рақиблик қилади.

Чорак финалда ғалаба қозонган спортчимиз Учқун Қуронбоев эса ярим финалда украиналик Давид Хоровага қарши татамига чиқади.

Спортчиларимизга омад тилаймиз!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *