Токио-2020: Шохсанамхон Тошпўлатова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова саралашда иштирок этди

Бундан бироз аввал пара сузишнинг аёллар ўртасида S13 классида 50 метр масофафага эркин усулда сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Унда 2 нафар ҳамюртимиз иштирок этди.

Афсуски, иккала ҳамюртимиз ҳам саралашдан ўта олмади. Шохсанамхон Тошпўлатова 28.87 сония вақт билан ўз гуруҳида 6-ўринда келган бўлса, Нигорахон Мирзоҳидова 29.18 сония натижа билан ўз гуруҳида маррага 5-ўринда келди.

Спортчиларимизга келгуси баҳсларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *