Токио-2020 ўйинлари томошабинларсиз ўтказилади

Япония Токио-2020 Олимпиада ўйинларини хорижлик томошабинларсиз ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда KIODO агентлиги хабар бермоқда.

Бу масала ўтган ҳафтада Япония ҳукумати вакилларининг Халқаро олимпия ва паралимпия қўмиталари вакиллари билан ўтказган онлайн учрашувида кўтарилганди. NHK телеканалининг хабар беришича, 25 март куни Японияда олимпия машъаласи эстафетасининг бошланиш маросими ҳам томошабинларсиз ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Токио Паралимпия ўйинлари жорий йилнинг 24 август-5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *