Токио-2020 ўйинлари чипталари дизайни намойиш этилди

Токио-2020 Ташкилий қўмитаси 2020 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари чипталари дизайнини тақдим этди

Ҳар бир чиптада спорт ва арена пиктограммаси, Токио-2020 ўйинлари рамзи кўрсатилган ва тадбир ўтказиладиган жой ва шаҳарга қараб ранглар билан кодланган.

Турли хил дизайндаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари чипталари май ойидан бошлаб ўз эгаларига этказиб берила бошлайди.

Чипталар дизайни ҳар бир спорт туридан келиб чиққан ҳолда Токио-2020 ўйинларининг визуал ўзига ҳослигига асосланган. Чипталар дизайнида тўртта анъанавий япон ранглари ишлатилган: қизил, кўк, яшил ва сиёҳранг.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *