Токио-2020 ўйинлари ўз вақтида ўтказилмаслиги мумкин

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Халқаро Олимпия қўмитаси жорий йилнинг июл-август ойларида бўлиб ўтиши белгиланган Токио-2020 Олимпия ўйинларининг ўз вақтида ўтказилишини маълум қилган эди.

Aммо, Япония ҳукумати тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасининг ўз вақтида ўтказилмаслиги мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Сабаби, бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган ва инсон саломатлиги учун катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси Олимпия ўйинларининг ўтказилишига таъсир кўрсатмай қолмайди.

Маълум қилинишича, Япония томони бир неча йиллардан бери ўтказилиши учун катта тайёргарлик кўриб келинаётган Олимпия ўйинларининг бўлиб ўтишига қарши чиқмоқда.

Бу фикрни шахсан Япония бош вазири Синдзо Aбэ ҳам тасдиқлади. Бунинг учун эса ҳукумат Олимпиадани кечроқ муддатда ўтказилишига ҳам тайёр.

“Мусобақани кечиктириш қарорини қабул қилишдан қочиб қутула олмаймиз. Ҳозирги шароитда Олимпиадани тўлақонли ўтказиб бўлмайди. Спортчиларнинг ва бошқа иштирокчиларнинг саломатлиги биз учун биринчи ўринда туради”, – дейди Aбэ

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *