Токио-2021 соддалаштирилган тарзда ўтказилиши мумкин

Токио-2021 ташкилий қўмитаси ва Токио мэри Юрико Коикэ баёнотига кўра, Япония ҳукумати ва Олимпиада ташкилий қўмитаси коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли ўйинларни соддалаштирилган тарзда ўтказишни кўриб чиқмоқда.

Хабар берилишича, турнир ташкилотчилари томошабинларни коронавирусга мажбурий тест ўтказиш, мухлислар сонини қисқартириш, олимпия шаҳарчаси ташқарисида спортчиларнинг ҳаракатланишини чеклашни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августга қадар, Токио Паралимпия ўйинлари эса 2021 йил 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *