Томас Бах велошоссе бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюрди

Сўнгги кунларнинг энг эътиборли спорт тадбирларидан бири Италиянинг Имола шаҳрида ўтган велошоссе бўйича жаҳон чемпионати бўлди. Таъкидлаш жоиз, пандемия даврида ҳали ҳеч қайси спорт турида жаҳон чемпионати ташкил қилингани йўқ. Мазкур мусобақа Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг ҳам эътибор марказида бўлди. ХОҚ раҳбари шахсан ўзи Имолага ташриф буюриб, пойгаларни кузатиб борди ва ғолибларни қутлади.

“Спорт тадбирларига ўз кўзимиз билан гувоҳ бўлиш ёқимли. Бундай дақиқаларни барчамиз, айниқса, спортчилар интиқиб кутишди. ХОҚ бўлажак Олимпия ўйинлари атлетлар ва мухлислар учун хавфсиз ва қулай бўлишини истайди. Велоспорт бунга ёрқин мисолни кўрсатиб берди”, – дейди Томас Бах.

2 кунлик ташриф давомида ХОҚ раҳбари Халқаро велоспортчилар иттифоқи президенти Давид Лаппартьен билан дастурдан ўрин олган пойгаларни кузатиб борди. Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида иштирок этди. Шундан сўнг 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнини кузатиб бориш учун Ломбардияга жўнаб кетди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *