Томас Бах Пекин-2022 Олимпиадасига тайёргарликдан мамнун эканини билдирди

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Пекин-2022 Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ва ташкилий ишлардан мамнун эканлигини билдирди. Бах бу ҳақида Пекинда бўлиб ўтаётган қишки спорт турлари бўйича йирик онлайн кўргазмага бағишланган видео-мулоқот пайтида маълум қилди.

“ХОҚ олиб борилаётган тайёргарлик жараёнидан бениҳоя мамнун ва биз барчамиз сабрсизлик билан Хитой спорт тарихига ёзилажак янги саҳифани кутмоқдамиз. Албатта, пандемия туфайли, баъзиларда эртанги кунга ишончсизлик бор, бироқ шунга қарамай, кейинги қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик сезиларли равишда олдинга силжиди.

Биз ҳар куни бу глобал инқироз ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига ўтказаётган таъсири ҳақида билиб олаяпмиз. Бу борада Пекинда бўлиб ўтаётган онлайн кўргазма қишки спорт турларига қизиқишни ошириш ва уни тиклаш йўлида жуда самарали лойиҳа ҳисобланади. Шунингдек, 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари Пекинда ўтишини ва ушбу Олимипиадада энг кучли спортчилар иштирок этишини ҳисобга олсак, бўлиб ўтаётган онлайн кўргазма бу борада мухим қадамлардан бири саналади”, – дея эътироф этди ХОҚ президенти.

Таъкидлаш жоиз, World Winter Sports Expo бешинчи бор ўтказилмоқда ва у 9 сентябрга қадар давом этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *