
УЕФА Европа Лигаси 1-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” – ЛАСК учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Лукас Моура жамоадошининг узатмасидан кейин қулай позициядан аниқ зарба бериб, ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Гарет Бэйлнинг жарима майдони марказига узатган тўпини Андрес Андраде ўз дарвозасига киритиб юборди. Ўйин сўнгига қадар, захирадан ўйинга қўшилган Сон ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу қитъадошимизнинг ушбу мусобақадаги дебют голи бўлди.
Шу тариқа, Жозе Моуриньо шогирдлари гуруҳ босқичини муваффақиятли бошлаб олди.