“Тоттенхэм” майдонида ғалаба қозонган “Лестер” 2-ўринга кўтарилди

Англия Премьер-лигаси ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. 14-турдан ўрин олган учрашувда “Тоттенхэм” “Лестер”ни қабул қилди. Ўйин меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда “шпорлар” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Уни Жейми Варди голга айлантирди. Танаффусдан кейин ҳам фаолликни давом эттирган “тулкилар” 60-дақиқада ҳисобдаги фарқни ишончли кўринишга келтирди. Яна Варди жарима майдони ичида тўпга зарба берди ва Алдервейрелд тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.

Муҳим учрашувда ғалаба қозонган “Лестер” очколари сонини 27 тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Ўз майдонида мағлуб бўлган “Тоттенхэм” 4-ўрингача пастлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *