Тошкентда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 5,7 мингга яқинлашгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 18 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5697 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

17 июнь куни жами 189та янги ҳолат қайд этилди. Тошкент ва Самарқандда 35 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4131 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 1547 бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *