Тошкентда бадминтон бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди

Бугун пойтахтимизда бадминтон бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўз якунига етди. 1 ноябрь куни бошланган мусобақада Республикамизнинг энг сара бадминтон усталари баҳс олиб боришди.

Мусобақа ғолибларига тўхталадиган бўлсак, аёллар ўртасида кутилганидек тошкентлик Севинч Содиқова, эркаклар ўртасида эса андижонлик Билолбек Қўчқорбоев ғалаба қозонди. Жуфтлик баҳсларида пойтахтлик бадминтончиларнинг қўли баланд келган бўлса, микстда Бухоро вакиллари ғолиб бўлишди. Батафсил:

Яккалик. Эркаклар:
1. Билолбек Қўчқорбоев (Андижон)
2. Абдурасул Хўжаев (Бухоро)
3. Амрулло Бахшуллаев (Бухоро)
3. Иван Кузаев (Тошкент)

Яккалик. Аёллар:
1. Севинч Содиқова (Тошкент)
2. Виктория Рудакова (Тошкент)
3. Диана Гарамова (Тошкент)
3. Барно Қосимжонова (Тошкент)

Жуфтлик. Эркаклар:
1. Тошкент-1
2. Бухоро-1
3. Бухоро-2
3. Тошкент-2

Жуфтлик. Аёллар:
1. Тошкент-1
2. Тошкент-2
3. Андижон-1
3. Андижон-2

Микст:
1. Бухоро
2. Тошкент-1
3. Тошкент-2
3. Андижон

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *