Тошкентда учта янги йўл ўтказгич қурилади

2020-2021 йилларда Тошкент шаҳар Яккасарой туманининг Чўпонота кўчасидан Яккасарой туманининг КҲАЙ, ТҲАЙ ва Қипчоқ кўчалари оралиғида жойлашган 6 йўлакли 3та йўл ўтказгич ва автомобиль йўли қурилади.

Яккасарой туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Чўпонота кўприги қурилиши энг сўнги технологияларига мувофиқ барпо этилмоқда. Бутун дунёда фаол қўлланилаётган, жаҳон стандартларига мос келадиган монолит оралиқ қурилмалари технологиясини қўллаган ҳолда қурилиш – монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Кўприкнинг таянч устунлари 47 та, уларнинг баландлиги 13 метргача бўлиши мўлжаланган. Кўприкнинг эстетик жиҳатдан чиройли кўриниши учун устунларини махсус жиҳозлар билан безатилиши назарда тутилган. Тунги ёритиш тизими кўприкка аҳолининг эътиборини тортувчи замонавий кўринишни таъминлайди.

Чўпонота кўпригининг умумий узунлиги 597 метрни, боғламалари билан биргаликда 950 метрни ташкил қилади. Кўприк қурилишида автомобиллар, пиёдалар ва велосипед учун йўлаклар назарда тутилган.

Кўприк қатнов қисми қопламасининг энг сўнги технология ва юқори сифатли қурилиш материалларини қўллаган ҳолда қурилиши, автомобил ва пиёдаларнинг қулай ҳаракатланишини таъминлайди, дейилади хабарда. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *