Тошкентда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди

Бугун пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди. Куннинг биринчи ярмида “Умид” спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақанинг очилиш маросими кўтаринки руҳда ташкил қилинди. Унда МОҚ президенти, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳам қатнашди.

Тадбирнинг яна бир эсда қоларли воқелиги кеча ўз таваллуд айёмини нишонлаган сабля бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Владимир Назлимовни 75 ёши билан табриклаш маросими бўлди. Маросимда нутқ сўзлар экан МОҚ раҳбари спортчиларга омад тилаб ўтди. Пандемия шароитлари юмшатилгач мусобақалар яна бошлангани таъкидлаб, буёғига спортчилардан бор куч-маҳорати билан кураш олиб боришларини сўраб қолди. Сўз якунида 3 карра Олимпия ўйинлари чемпиони Владимир Назлимовни юбилей 75 ёши билан қутлаб, унга федерациянинг эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида, Владимир Аливерович ҳам кўрсатилган эътибордан миннатдор эканлигини билдириб ўтди.

Мусобақа ҳақида тўхталадиган бўлсак, регламентига кўра, бугун шпага йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *