Тошкент вилоятида “Мустақиллик куни” муносабати билан спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Бугун Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида барпо қилинган “Пахтазор” спорт комплексида Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан спорт тадбирлари ташкил этилди.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси ташкил этилган мусобақаларда 100 нафардан  ортиқ ёшлар футбол, волейбол, енгил атлетика, кикбоксинг спорт турлари бўйича ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган туманда истиқомат қилувчи кўплаб нуронийлар иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этганлар Ҳукуматимиз томонидан бугунги кунда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб берилаётганлигини алоҳида эътироф этиб, эндиликда бу имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлашди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *