Тошкент вилояти бўйлаб оммавий спорт тадбирлари қайта йўлга қўйилмоқда

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан вилоят бўйлаб аҳоли ўртасида оммавий спорт тадбирлари босқичма-босқич ташкил этилмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб карантин қоидалари юмшатилиши муносабати билан спорт тадбирларини ўтказишга босқичма-босқич рухсат берила бошланди.

Жумладан, Юқори Чирчиқ туманида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ишлаб келаётган ходимлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш мақсадида эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди.

100 нафарга яқин аҳоли иштирокида ташкил этилган эрталабки бадантарбия машғулотлари соат 6:00 дан 6:30 га қадар бўлиб ўтди.

Бу каби аҳолини спортга жалб қилиш борасидаги ислоҳотлар Тошкент вилоятининг ҳар бир туманида кенг миқёсда ташкил этилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *