Тошкент шаҳри ва вилояти учун тез ёрдам машиналари ва ПЗР аппаратлари сотиб олинади

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган.

Фото: KUN.UZ

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Ҳабибулла Оқилов 15 июль кунги президент видеоселекторидан кейин берган интервьюсида йиғилишда давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларга тўхталиб ўтди.

«Халқимизнинг норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларнинг биринчиси – «103». «Қўнғироққа жавоб беришмайди», «Узоқ кутиб қоляпмиз», «Касал бўлсак, олиб боргани жой йўқ» каби эътирозлар тез-тез учраб турибди. Мана шу масала бўйича топшириқлар бўлди: колл-марказдаги мутахассислар, линиялар сонини кўпайтирилади.

Иккинчи муаммо – тез ёрдам машиналари муаммоси эди. Машиналар олинган, лекин мана бу вазиятда улар ҳам етмаяпти. Шунинг учун бугуннинг ўзида тез ёрдам учун 50та машина Тошкентга, яна 32та машина амбулатор тизим хизматига берилади.

ПЗР аппаратлари ва таҳлиллар сони етишмаслиги. Республика миқёсида ҳар куни 22 мингдан 24 минггача анализ ўтказиляпти. Лекин бу кам. Анализлар жавоб беш кунгача чиқмагандан кейин, таҳлил топширган фуқаро ўзи бемор ё бемор эмаслигини ҳам билмайди, лекин халқ ичида юрибди.

Мана бугун, ҳозирнинг ўзида масаласи ҳал бўляпти. Топшириқлар аниқ қўйилди – ПЗР аппаратлари сони кўпайтирилади, уларни ишлатиш учун шароит яратилади, мутахассислар тайёрланади. Ҳамма муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ-аниқ топшириқлар олинди.

Яна битта энг катта муаммо: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тайёрланган захира койка ўринлар етмаяпти. Ҳозир бошқа профилдаги клиникаларнинг профилини ўзгартириб, у ерларга ҳам беморларни ётқизишга мажбур бўляпмиз. Яна керакли миқдорда койка ўринлар тайёрлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди», – деди Ҳабибулла Оқилов.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиевнинг сўзларига кўра, йиғилишда эпидемик суриштирувларни олиб боришни танқидий кўриб чиқиш масаласи ҳам кўтарилган.

«Ҳар битта ҳолат бўйича эпидемик суриштирувларни охирига етказиш ва занжирни тўлиқ аниқлаш вазифаси қўйилди», – деди Юсупалиев.

Бош санитар врачнинг сўзларига кўра, керак бўлса ҳар битта туманда лабораториялар ташкил этиш, бунинг учун ПЗР аппаратлари харид қилиш ва айниқса касаллик ўчоқларида дезинфекция тадбирларини кучайтириш бўйича вазифалар ҳам белгилаб берилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort