Триатлончиларимиз Виктор Земцев билан навбатдаги онлайн машғулотни ўтказишди

Триатлончиларимиз Виктор Земцев билан навбатдаги онлайн машғулотни ўтказишди

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакилларининг онлайн машғулотлари давом этади. Бугун триатлон бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг онлайн машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотни терма жамоа бош мураббийи Виктор Земцев олиб борди. Таъкидлаш жоиз, машқлар бошланишидан аввал украиналик мутахассис ва МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ўртасида қисқа мулоқот бўлиб ўтди. Даставвал, Виктор Земцев жамоа вакиллари билан қандай ишлаётгани ҳақида айтиб берди.

Триатлоннинг 3 йўналишидан бири ҳисобланадиган сузиш борасида машғулотлардаги камчилик кўриниб турибди. Сув ҳавзасида шуғуллана олмаётганимиз панд бермоқда. Лекин бунга кўниш керак. Боиси бутун дунё бир хил вазиятда. Шундай ҳолатда илмий-методик услублардан фойдаланган ҳолда назарий машқлардан фойдаланмоқдамиз”, – деди Виктор Земцев.

Ўз навбатида МОҚ раҳбари ушбу спорт турини юртимизда янада ривожлантириш борасида ўз таклифларини билдириб ўтди.

Авваламбор, Сизга шундай шароитда ҳам машғулотларни давом эттираётганингиз учун ташаккур. Дарҳақиқат, Сизда ушбу соҳа бўйича улкан тажриба бор. Бизга йўналиш берсангиз, Қўмита қошидаги инновацион марказимиз мамлакатимиздаги олимларни йиғишга қодир. Россия МОҚ билан ҳамкорлигимиз бор. Улар бу йўналишни ривожлантиришимизда ёрдам беришига ишонаман. Бу билан мамлакатимизда триатлонни ривожлантириш бўйича улкан қадам қўйган бўлардик”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шундан сўнг Виктор Земцев ўз дастури бўйича терма жамоалар билан машғулотларни олиб борди. Спортчилар уй шароитида бўлгани боис асосий машқлар назарий услубда ташкил этилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *