Триатлончиларимиз учун яна бир мастер-класс ўтказилди

Карантин бўлишига қарамасдан, ўзбек спорти вакиллари ўз фаолиятини онлайн давом эттирмоқда. Бугун тушдан кейин Ўзбекистон триатлон федерацияси томонидан турли вилоятларда фаолият олиб борадиган тренерларга “Мураббийлар учун онлайн воситалар” номли ўқув вебинари ташкил қилинди. Вебинар федерация Бош котиби Елена Кун томонидан олиб борилди. Тадбирда МОҚ ҳамда Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти, турли ҳудудларда фаолият олиб бораётган мураббийлар иштирок этишди.

Елена Кун ўз нутқи давомида шахсий тажрибаси билан ўртоқлашиб, ўқув дастурларининг ўзига хослиги, шунингдек, дарсларнинг интенсивлигини кузатишга имкон берадиган махсус дастурлар ва мобил иловаларни ҳисобга олиш каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратди. Мутахассис бундай мобил иловалардан фойдаланиш аллақачон дунёнинг илғор жамоаларида урфга киргани, мураббийларга спортчилар билан ишлашда қандай жиҳатларда ас қотиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Шу тариқа, маҳаллий мураббийларимиз замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, карантин вақтида машғулотларни тўғри йўлга қўйиш мавзуларида қимматли маълумотларга эга бўлишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *