Туркияда коронавирус қурбонлари бўйича маълумотлар яшириляптими: ҳолатлар, ўлимлар ва тестлар ҳақида маълумот

Туркияда коронавирус эпидемияси доирасида кўрилган чора-тадбирларнинг деярли барчаси июнь ойида деярли бекор қилинди. Аммо сўнгги пайтларда эълон қилинаётган расмий маълумотлар янги ҳолатлар, вафот этганлар ва оғир хасталар сони ортганини кўрсатмоқда.

Фото: EPA

Янги касалланиш ҳолатлари ва вафот этганлар сонининг кунлик ўсиши сентябрь ойи боши ҳолатига кўра, май ойининг ўрталаридан бери энг юқори нуқтага кўтарилди.

Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа «биринчи тўлқиннинг иккинчи чўққиси» бўлганини айтди.

«Урф-одатларимизнинг муҳим қисми бўлган байрамлар ҳамда тўйлардаги фаоллигимиз ва бепарволигимиз бизни бу остонага етаклаб келди», дея таъкидлади у. 

Қайд этиш жоиз, Туркияда 1 июндан эътиборан саёҳат чекловлари ва комендантлик соати бекор қилинган, июль ойида эса кинотеатрлар, театрлар ва тўйхоналар фаолиятини қайтадан бошлаганди.

Бундан ташқари, май ойи охиридаги Рамазон байрамидан фарқли ўлароқ, 31 июль ва 3 август кунлари орасидаги Қурбон ҳайити пайтида ҳеч қандай чекловлар қўлланмади.

Чекловлар юмшатила бошлаган июнь ойининг биринчи ҳафтаси эпидемия чўққига кўтарилган апрель ойидан кейин энг кам янги ҳолат ва ўлим кузатилган давр бўлди.

Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотларидан олинган маълумотларга кўра, ёз ойларидаги енгил тўлқинланишлар ортидан, айниқса, август ойидан бошлаб янги касалланиш ҳолатлари ва ўлимлар сонида ўсиш кузатилмоқда.

Ўлимлар сони
Туркияда коронавирусдан вафот этиш ҳолатларидаги пасайиш июнь ойида бошланди ва кейинги ойда ҳам бу тенденция давом этди. Июль ёз фаслининг энг кам ўлим кузатилган ойига айланди.

Бироқ август ойида коронавирус туфайли вафот этганлар сони июль ойига нисбатан 21 фоизга ошиб, 679 кишига етди. Сўнгги ҳафталарда эълон қилинган маълумотларга кўра, кунлик ўлимлар сони яна 40дан юқорилаган.

Бироқ сўнгги ҳафталарда баъзи вилоятлар ҳокимлари ва вилоят тиббиёт бирлашмалари ҳолатлар ва ўлимлар сони, аслида, расмий маълумотларда акс этганидан кўра анча кўп эканини айтишмоқда.

Илгари сурилаётган айбловлардан бирига кўра, янги турдаги коронавирус –туфайли ҳаётдан кўз юмганларнинг ўлим сабаби расмий қайдларга «юқумли касаллик» сифатида киритилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири ўтган ҳафтада ўтказилган йиғилишда бу даъволар ҳақиқатдан йироқлигини таъкидлади ва йиллик ўлим маълумотларини тақдим этди.

Вазир берган маълумотларга кўра, 2020 йилнинг дастлабки саккиз ойида Туркияда содир бўлган умумий ўлимлар сони 2019 йилга қараганда у қадар юқори бўлмаган ва прогноз қилинган ўсиш тенденциясига мослик кузатилмоқда.

Хусусан, 2019 йилнинг дастлабки саккиз ойида инфекцион касалликлар оқибатида 8 минг 72та, 2020 йилнинг худди шу даврида эса 7 минг 491та ўлим ҳолати кузатилган.

Ҳолатлар сони
Туркияда кунлик янги ҳолатлар сони июнь ва июль ойининг биринчи ярмида 1000дан оз бўлгани ҳолда, июль ойининг иккинчи ярмидан 1000 ва 1500 орасида «ўйнаб» турди.

Июнь ойи бошида шаҳарлараро саёҳат чекловларининг бекор қилиниши ва баъзи халқаро рейсларнинг тикланиши ортидан ойнинг ўртасида ҳолатлар сони қисқа муддат ичида 1500дан ошди.

Бироқ асосий барқарор ўсиш август ойида бошлангани кўриниб турибди.

Ҳолатлар сони 4 август куни яна 1000дан юқорилади ва ой охирида 1500дан ортди.

Туркияда беморлар мусбат кўрсаткичининг маълумотларда акс этиши бир ҳафта-ўн кун орасида кечади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Қурбон ҳайитидан сўнг ҳолатлар сони кўпайиши тезлашиб борган.

Август ойида салбий томонга ўзгарган кўрсаткичлардан яна бири янги ҳолат ва соғайган беморлар ўртасидаги фарқдир.

Ёзнинг дастлабки икки ойида сезиларли даражада ижобий бўлган ушбу кўрсаткич август ойида салбий томонга ўзгарди ва бу тенденция ҳамон давом этмоқда.

Оғир беморлар сони
Соғлиқни сақлаш вазирлиги июль ойи охирида эълон қилинган маълумотларни ўзгартирди. Коронавируснинг аввалги кундалик жадвалига киритилган интубация (трахеяга эндотрахеал найчани киритиш орқали нафас олиш йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш – таҳр.) қилинган ва интенсив терапиядаги беморлар ҳақидаги маълумотлари олиб ташланди ва унинг ўрнига оғир беморлар сони ва пневмония даражаси қўшилди.

Сўнгги баёнотларда оғир касаллар сони вазир Фаҳреттин Кожа томонидан «муҳим кўрсаткич» сифатида ифода этилмоқда.

Бу маълумотларда ҳам август ойидан эътиборан ортиш мавжуд. Август ойида оғир касалларнинг кунлик сони 77 фоизга ошди.

Шунингдек, июль ойи охиридан бошлаб эълон қилинаётган янги интубация қилинган беморлар сонида ҳам ўсиш тенденцияси мавжуд. Маълумотлар эълон қилинган кунда 43та бўлган янги интубация қилинган беморларнинг сони август ойининг сўнгги ҳафтасида 90 дан ошди.

Туркияда умумий интубация қилинган беморларга оид расмий рақамлар мавжуд эмас. Вазир Фаҳреттин Кожа интенсив терапия ва интубация қилинган беморлар асосан 65-75 ёш орасида эканлигини айтмоқда.

Ғози университети тиббиёт факультети соғлиқни сақлаш бўлимининг бошлиғи ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий фанлар қўмитаси аъзоси доктор Мустафо Нежми Илҳаннинг таъкидлашича, коронавирус билан касалланган беморларнинг 20дан 1таси интубация қилинган.

Тестлар сони
Сўнгги пайтларда Туркияда ўтказилган тестлар сони рекорд даражада. Фаҳреттин Кожа тестлар талаб ва шикоятларга боғлиқ ҳолда ўтказилаётганини таъкидламоқда.

Тестлар сони август ойининг ярмига қадар 60-70 мингта атрофида бўлган. Бироқ август ойининг иккинчи ярмидан бу рақамлар ҳам тезлик билан ўсди ва кунлик тестлар сони 100 мингдан ошди.

31 август куни ўтказилган тестлар сони 110 мингдан ошиб, пандемия бошланганидан бери энг юқори даражага етди. Шунингдек, пандемия бошланганидан бери ўтказилган тестларнинг умумий сони 7 миллиондан ошди.

Вазир жамиятнинг ҳар бир аъзоси эпидемияга қарши курашда сергак бўлиши кераклигини таъкидлаган.

«Умид қиламизки, бу янги даврни фуқароларимиз ақл-идрок билан яхши англайдилар. Агар англашилган бўлса, у ҳолда, нима қилиш кераклигини ўзингизга ҳавола қиламан. Дам олиш жойларида, кўнгилочар масканларда, бозорларда, маросимларда қандай ҳолат ҳукм сураётганини барчамиз ачиниш билан кўриб турибмиз», деди у.

Туркия тиббиёт бирлашмаси (ТТB) август ойи ўрталарида ўтказган Covid-19 эпидемиясининг бешинчи ойини баҳолаш йиғилишида 11 майда савдо марказлари очилганидан сўнг нормаллашиш жараёни 1 июнь куни тезлашганини маълум қилди.

ТТB йиғилишга оид баёнотда пандемия билан курашиш чоралари одамларнинг ҳукмига қолдирилиши мумкин бўлган муаммо эмаслигини таъкидлади.

ТТB Covid-19 мониторинг кенгаши аъзоси профессор-доктор Фериде Аксу Таникнинг айтишича, эпидемия таъсирини камайтириш бўйича ҳукумат стратегияси етарлича жавоб олмаган. У хотира йиғинлари, байрамлар, миллионлаб абитуриентлар иштирок этадиган имтиҳонлар, Аё Софиянинг очилиши каби тадбирлар кутилган иродани намойиш қилмаганини таъкидлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *