Туркияда кучли зилзила рўй берди

Жума куни Туркиянинг жануби-ғарбидаги Измир провинцияси ва Грециянинг Самос ороли шимолида – Эгей денгизи ҳудудида кучли зилзила рўй берди.

Tuncay Dersinlioglu / Reuters / Scanpix / LETA

АҚШ геологик кузатувлар хизмати зилзила магнитудаси кучини 7 балл деб баҳолаган, Туркия ҳукумати 6,6 баллик зилзила рўй берганини маълум қилган.

Хабар қилинишича, Туркияда камида олти киши ҳалок бўлган, 200дан ортиқ киши жароҳатланган.

Ер ости силкиниши бир неча провинцияларда, жумладан, Истанбулда ҳам сезилган. Зилзила эпимарказидан 32 км масофада жойлашган Измир шаҳри жиддий жабр кўрган — бу шаҳарда 20дан ортиқ уй, хусусан, кўп қаватли уйлар қулаб тушган. Ҳозирда шаҳарда қутқарув амалиёти ўтказилмоқда — қутқарувчилар маҳаллий аҳоли ёрдамида харобалар остида қолиб кетганларни олиб чиқмоқда. 

Зилзила кучини Истанбул, Афина ва Критда ҳам сезишган.

Зилзила оқибатида мини-цунами рўй бериб, бундан Самос порти жабрланган.

Шунингдек, зилзила оқибатида Измирдан 100 км узоқликдаги Кушадас курорт шаҳридаги қурилиш биноларига ҳам зарар етган.

Туркиянинг Измир вилояти губернатори Тунч Соер энг камида 20та уй вайрон бўлганини айтди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *