Туябўғиз сув омборида машғулотлар қизғин давом этмоқда (фоторепортаж)

Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида параканоэ ва пара академик эшкак эшувчиларимиз учун асосий машғулот базаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунга келиб ушбу икки спорт тури бўйича ҳам машғулотлар муҳим палласига чиққан.

Параканоэчилар ҳам, пара акадик эшкак эшувчилар ҳам мураббийлар томонидан ишлаб чиққан режа бўйича шуғулланишмоқда.

Афсуски, коронавирус пандемияси сабаб Токио-2020 га йўлланма берувчи барча лицензион турнирлар бекор қилинди. Ҳозирча уларнинг қачон ва қаерда ўтказилиши ҳам номаълумлигича қолмоқда. Умид қиламиз, бу ҳолат спортчиларимизнинг тайёргарлиги ва иштиёқига асло таъсир ўтказмайди.

Қуйида параканоэчилар ва пара акадик эшкак эшувчиларимизнинг машғулотларидан олинган энг сара фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

[wp1s id=”2634″]

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *