#уйдақол! # ҳаётгақўшил! челленжида дастлабки ғолиблар аниқланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжини эълон қилганди. 3 августдан бошланган челленжда қатнашиш орқали юртдошларимиз нафақат ўз саломатлигини мустаҳкамлайди, балки қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

3-9 август кунлари ўтказилган #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжида юртдошларимиз фаол қатнашди. Унда спорт ихлосмандлари томонидан юборилган 200дан ортиқ видео ғолиблик учун мусобақалашди. Челленжда 750 нафарга яқин юртдошимиз ўз имкониятини синаб кўрди. Яъни, оилавий челленжда аксарият юртдошларимиз оила аъзолари билан бирга, камида 3-4 киши бўлиб қатнашишди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, челленжда 1-ўрин Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Анастасия Рузметовалар оиласига насиб этди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *