#уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжининг Сирдарё вилояти босқичи ўтказилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни кенг тарғиб қилиш мақсадида яна #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжи ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, ушбу челленжда фаол иштирок этган сирдарёликлар учун алоҳида рағбатлантирувчи совринлар эълон қилинмоқда.

Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжининг вилоят босқичи ташкил этилмоқда. Мазкур челленжни вилоят босқичи жорий йилнинг 10 августь кунидан 10 декабрь кунига қадар ўтказилади. Видеороликлар махсус ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжи республика босқичи низомида белгилангани каби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилади. 

Шунингдек, вилоят босқичининг ҳар ой якунлари бўйича 3 нафар ғолиблари Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан спорт велосипедлари билан тақдирлаб борилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *