Украиналик UFC жангчиси 4 йилга дисквалификация қилинди

Украиналик UFC жангчиси Александр Доскальчук допинг-тест натижаларига кўра 4 йиллик дисквалификация олгани ҳақида Америка антидопинг агентлиги (USADA) ҳабар берди.

Юқоридаги манбага кўра, унда анаболик стероид местеролоннинг метаболитлари аниқланган.

M-1 Global туркумида ўта енгил вазндаги собиқ чемпион баҳорда UFC билан шартнома имзолаганди, лекин янги мавсумда дебют қилишга улгурмади. MMA даги фаолияти давомида Доскальчук жами 10 ғалаба қозонган ва 1 марта мағлубиятга учраган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *