Улар “енгилмас”лар – Шаҳрам ва Исроил навбатдаги рақибларини ҳам “тиз чўктирди”

Хабарингиз бор, бугун АҚШнинг Талса шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Ушбу кечада ўзбекистонлик икки енгилмас боксчи ҳам рингга кўтарилди.

Дастлаб, Шаҳрам Ғиёсов никарагуалик Уинстон Кампосга қарши жангда иштирок этиб, 10 раундга мўлжалланган жангнинг учинчи раундида рақибини нокаутга учратди. Ушбу ғалаба билан ҳамюртимиз мағлубиятсиз юришини 10 тага етказиб қўйди. Жангларининг 8 тасини нокаут билан тугатган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Шаҳрам Ғиёсов WBA International камари соҳиби бўлиб турибди. Ушбу жанг у учун навбатдаги ҳимоя жанги эди.

Шундан сўнг, яна бир ҳамюртимиз Исроил Мадримов ўз фаолиятидаги жиддий жанглардан бирини ўтказди. Бу жангда боксчимизга WBA рейтингида 6-ўринда қайд этилган америкалик Эрик Уолкер рақиблик қилди.

Ушбу жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда жанг ҳакамлари бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди. Эътиборлиси учала ҳакам ҳам ҳамюртимизга бир хил очко тақдим этишган – 116-110, 116-111, 116-110.

Бу ғалаба Исроил Мадримовни WBA Super камари учун асосий даъвогарга айлантирди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати​

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *