Умар Кремлёв AIBAдаги дастлабки ўзгаришни амалга оширди

Халқаро ҳаваскор бокс уюшмаси (AIBA) Конгресси янги конституцияни қабул қилиш учун овоз берди, деб хабар беради ташкилот веб-сайти.

Конгресс йиғилиши якшанба куни онлайн форматда бўлиб ўтди. AIBAнинг янги конституцияси 84 та ёқлаб, 25 та қарши ва 21 та бетараф овоз олди.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни AIBA президентлиги сайловлари бўлиб ўтди, унда Россия бокс федерациясининг бош котиби Умар Кремлёв ғолиб чиққан эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *