Урганчда оғир атлетикачи ўсмирлар биринчилиги якунланди

14-19-ноябрь кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Янги иқтидорларни кашф этиш ҳамда Ханчжоу-2022 ва Париж-2024да ўтадиган нуфузли спорт анжуманлари учун терма жамоага номзодларни саралашни мақсад қилган мусобақада 15 ёш ва ундан кичик (2005-2008 йилларда таваллуд топган спортчилар) оғир атлетикачи ўсмирлар 10тадан вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Ғолиблар рўйхати билан танишинг.
Ўғил болалар
-36 кг Шамшод Йўлдошбеков (Хоразм)
-40 кг Ҳаётбек Эрматов (Наманган)
-44 кг Нурмуҳаммад Усмонов (Наманган)
-49 кг Имамаддин Ражапбаев (Қорақалпоғистон)
-55 кг Бобир Умидов (Қашқадарё)
-61 кг Суҳроб Абдушарипов (Хоразм)
-67 кг Азиз Раҳматов (Тошкент вилояти)
-73 кг Умматилло Рустамбеков (Андижон)
-81 кг Аброр Маъруфбеков (Наманган)
+81 кг Қудратилло Салимжонов (Андижон)

Қизлар
-33 кг Нафиса Давлатова (Хоразм)
-36 кг Сарвиноз Кўпайсинов (Бухоро)
-40 кг Зиёда Худойқулова (Қашқадарё)
-45 кг Диёрахон Турғунова (Андижон)
-49 кг Нозима Юсупова (Қашқадарё)
-55 кг Лайло Полвонназирова (Хоразм)
-59 кг Маржона Амруллаева (Навоий)
-64 кг Гулшода Дадамирзаева (Андижон)
-71 кг Мадина Файзуллаева (Сурхондарё)
+71 кг Хушноза Холиқова (Бухоро)

Умумжамоа ҳисобида ўғил болалар ўртасида хоразмлик атлетлар, қизлар беллашувида Бухоро вилояти жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *